Рим папаси Франциск дунёда “уруш муҳитини” сезаётганини айтди. Бу ҳақда Agence France-Presse агентлиги ўзининг твиттерида маълум қилди.

Қайд этилишича, айни пайтда Папа Сараевога ташриф билан келган. У бу ерга серб, хорват ва мусулмон ҳамжамиятлари билан низоларни юмшатиш учун келган.

Аввалроқ Папанинг Болқон яриморолидаги уруш тугашининг 20 йиллиги муносабати билан бу ерга уюштирадиган сафари 10 соат давом этиши маълум қилинганди.