Япониянинг Yaskawa Electric Corporation компанияси ўзининг юз йиллик юбилейини катана (самурайлар қиличи) билан уришишга ўргатилган саноат роботининг имкониятлари намойиш қилинган видеони интернетга жойлаштириш билан нишонлади, деб хабар бермоқда The Independent газетаси.

Робот сомон билан ўралган бамбук поясини жанг санъати устаси Исао Мати бундай вазифани тез бажариш бўйича ўрнатган рекордидан тезроқ чопиб ташлашга, яъни у буни амалга ошириш учун Мати ўрнатган мингта зарбадан кўпроқ зарба беришга муваффақ бўлди.

Робот усулларни тўғри бажара олиши учун муҳандислар Матининг ҳаракатларини motion capture – ҳаракатларни ушлаш технологияси ёрдамида кўчириб олиб, уни роботнинг хотирасига киритишган.

Исао Мати иайдо – қилични қинидан иложи борича тез чиқариб зарба бериш техникасини такомиллаштиришга асосланган япон жанг санъати устаси сифатида танилган. Мати эришган ютуқлар бир неча бор Гиннесс рекордлар китобига киритилган. Улар орасида сомон матга бир дақиқа ичида урилган зарбалар ва бирор тез учиб келаётган объект (теннис коптоги) чопиб ташланишидан олдин у эришган тезлик бўйича жаҳон рекордларини ўрнатган. Мати кўплаб реклама кампанияларида иштирок этиш учун таклиф қилинади, мисол учун, у Япониянинг Softbank медиакорпорацияси реклама ролигида 128,7 км тезлик билан учиб келаётган креветкани қиличи билан икки бўлиб ташлайди.