Санкт-Петербург шаҳрининг Виборг тумани суди “Зенит” жамоаси футболчиси Андрей Аршавиннинг мулкини ҳибсга олди, деб хабар бермоқда “Интерфакс” ахборот агентлиги.

Хабар берилишича, бу ҳибсга олиш спортчи бизнес-ҳамкорига кафиллик бергани учун ҳамкоридан қарз ундириш иши бўйича амалга оширилган.

“Аршавиннинг бизнес-ҳамкори Пётр Тиньгаевдан қарз ундириш бўйича суд жараёни мавжуд бўлиб, Аршавин бу жараёнда фақатгина кафил сифатида иштирок этмоқда. Аршавиннинг ўзи ҳам ҳамкорининг фаолиятидан зарар кўрган. Ҳибсга олинган мулк 5 млн рубль атрофида баҳоланмоқда”, деб хабар берилмоқда.