Серена Уильямс ўз фаолиятида учинчи марта Францияда ўтадиган “Ролан Гаррос” мусобақасини ютишга муваффақ бўлди. АҚШлик теннисчи мусобақа финалида чехиялик Люси Шафаржовани уч сет бўйича ютди. Икки соат давом этган учрашув 6:3, 6:7, 6:2 ҳисоби билан якунланди

Уильямс учун бу ғалаба унинг ”Катта дубулға” мусобақаларидаги 20-ғалабаси бўлди. Бу борада энг кўп ютуққа германиялик собиқ теннисчи Штеффи Граф (22 та ғалаба) эга.