"Тошкент" аэропорти "Инчхон" аэропоэрти кўринишида замонавийлаштирилади

Ўзбекистон 06 Июнь 2015 6933

"Тошкент" халқаро аэропорти дунёнинг энг замонавий аэропортларидан бири бўлмиш "Инчхон" (Жанубий Корея) аэропорти технологиялари ва тажрибалари асосида модернизация қилинади. Бу ҳақда KOICA агентлигининг Ўзбекистондаги фаолиятига 20 йил тўлиши муносабати билан ташкил қилинган симпозиумда айтиб ўтилди.

"Яқин вақтларда Тошкентга Жанубий Кореядан техник гуруҳ келиши кутилмоқда. Бу ходимлар аэропортни ўрганиб, ҳолатни баҳолашади ва ўз таклифларини тақдим қилишади", дейди Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги вице-президенти Чве Сонг Хо.

"Бу лойиҳанинг молиявий жиҳатлари ҳақида ҳозирча аниқ маблағни айтиш қийин. Ишлар 2016 йил охиригача тугатилиши мумкинлигини айтиш мумкин. Аниқ маълумотлар техник гуруҳнинг хулосаларидан кейин айтилади", дея қўшимча қилади у.

Ўзбекистон томони эса бу лойиҳа қийматини 312 млн доллар атрофида бўлишини айтмоқда. Модернизациядан кейин терминал соатига 1,5 минг кишига хизмат кўрсатиш қобилиятига эга бўлиши кутилмоқда.

 
Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28221 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15048 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56153 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 1085 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 961 Жаҳон
Эндиликда бутун маҳалла эмас, фақат қарздор истеъмолчи электр энергиядан маҳрум қилинади
00:23 3465 Жамият
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 951 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 889 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1196 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар