Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида Халқ-демократик партияси намойиши пайтида портлаш содир бўлди, деб хабар бемоқда ТАСС. Оқибатда камида 153 киши жароҳат олди, деб хабар бермоқда шаҳар соғлиқни сақлаш департаменти.

“153 киши жароҳат олди, улардан 25 нафарининг аҳволи оғир, уларнинг ҳаёти хавф остида қолмоқда”, деб айтилмоқда департаментда.

Олинган жароҳатлардан икки киши, жумладан, 16 ёшли ўсмир ҳалок бўлди.
Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш намойиш ўтаётган майдонда жойлашган трансформатор подстанцияси яқинида содир бўлган.

Айни пайтда намойишчилар воқеа жойида қолиб, айбдорларни топишни талаб қилишмоқда.