Россия президенти Владимир Путин ўз ҳаётидаги барча ишлардан рози экани ва шунинг учун ўзини бахтли ҳис қилишини айтиб ўтди.

"Кўринишидан яратгувчи менинг ҳаётимда барчасини тўкис қилиб яратган", дейди Путин Италиядаги ташрифи чоғида Corriere della Sera нашрига берган интервьюсида.

У журналистлардан бирининг "Сиз бахтлимисиз" қабилидаги қисқа саволига "Худога шукрки, ҳа" дея қисқагина жавоб берган.

Ўз навбатида ундан қайси императорга ҳавас қилишларини сўраганида, бу саволни очиқ қолдирган.
"Менга бу саволни тез-тез беришади. Лекин бу саволга жавоб беришга уяламан. Ахир кимнидир кумир қилиш ёшида эмасман", дейди Путин.

"Мен мамлакатни бугунги кун талаблари бўйича бошқараяпман, халқаро майдонда ҳам ички сиёсатда ҳам замон талабига биноан иш тутишга ҳаракат қилаяпман. Россия тарихида ҳам, Европа тарихида ҳам кўплаб кучли сиёсатчилар ўтган, аммо улар ўз даври учун кучли. Улар ўз даврлари шароитларида яшашган ва ишлашган", дейди Россия раҳбари.

"Энг муҳими - ўзингга ва сенга ишонган кишиларга нисбатан ҳалол муносабатда бўлишдир", деб ўз фикрларини баён этади Владимир Путин.