Xiaomi “ақлли” қурилмалар сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринни эгалламоқда

Технология 06 Июнь 2015 1545

Xiaomi компанияси 2015 йилнинг 1-чорагида “ақлли” қурилмалар сотиш бўйича дунёда 2-ўринни эгаллади, деб хабар айтилмоқда IDC ҳисоботида.

2015 йилнинг дастлабки уч ойида Xiaomi`нинг “ақлли” қурилмалари улуши 24,6 фоизга етди. Ҳозирда бу борада Fitbit компанияси 34,2 фоиз улуш билан етакчилик қилмоқда, бироқ экспертларнинг прогнозига кўра, Xiaomi яқин истиқболда етакчиликни қўлга олади.

Xiaomi`нинг “ақлли” қурилмалар сегментида Xiaomi MiBand смарт-соатлари энг оммавийлашган қурилма бўлмоқда. Унинг нархи рақобатчиларникига нисбатан анча пастроқ бўлиб, бор-йўғи 13 долларни ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар