Америкаликларнинг Amazon компанияси ўз интернет магазинлари орқали "ИШИД" томонидан чиқариладиган Dabiq журналини сотишни тўхтатди. Бу ҳақда "Ал-Арабия" телеканали хабар берган.

Бироз олдинроқ компаниянинг интернет дўконларида бош саҳифасида Ватикан устига қора байроқ ўрнатилгани ҳамда христиан-язидларнинг аёллари ва болаларини қулликка солишга даъват этилган ёзувлар чоп этилган журналнинг навбатдаги сони пайдо бўлганди.

Айни вақтда бу журнал интернет магазинлардан олиб ташланган.

Бунгача террорчиларнинг турли диний маърузалари чоп этилган ойлик журналлари доимий равишда Amazon интернет магазинлари орқали сотилган ва бундай журналларнинг ҳар бир донасига 10 доллардан 42 долларгача бўлган нархлар қўйилганди.