“Реал” ҳужумчиси Карим Бенземанинг агенти Карим Жазирий ўйинчининг бошқа клубга ўтиши эҳтимолига изоҳ бериб ўтди.

“Бензема ўз шартномасини охиригача етказишни ва фаолиятини Мадридда тугатишни истамоқда.
Мен Лондонда ҳеч ким билан – на “Манчестер Юнайтед” вакили ва на бошқа одам билан учрашдим. Биз “Реал”дан бошқа ҳеч ким билан музокара олиб бормаяпмиз.

Карим Манчестерда нима қилади? У Мадридда ўзини бахтиёр ҳис қилмоқда. У клубни тарк этишни истамаяпти. У клубдан агар унга клубда эҳтиёж сезилмаётгани айтилсагина кетади”, дейди Жазирий.