Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон “Катта еттилик” (G7) саммити иштирокчиларида Украина можароси борасида якдилликни кўришни исташини маълум қилди, деб ахборот бермоқда Reuters ахборот агентлиги.

“Биз Европа яхлит бўлиб қолишига ишонч ҳосил қилишимиз керак”, деб айтди Кэмерон G7 саммити олдидан.

Аввалроқ Германияда бўлиб ўтадиган G7 саммити арафасида АҚШ президенти Барак Обама саммитда Украина можароси муҳокама қилинишини айтган эди.