ФИФАнинг собиқ амалдори Исмоил Бхамжий 2010 йилги жаҳон чемпионати Жанубий Африка Республикасида эмас, балки Марокашда ўтиши керак бўлган, деб айтди. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда.

Аввалроқ ФИФАнинг собиқ вице-президенти Жек Уорнер ЖАРдан 10 млн доллар миқдорида пора олгани ҳақида маълумот пайдо бўлганди. Уорнерга ушбу пулни ФИФА бош котиби Жером Валькенинг шахсан ўзи ўтказгани эҳтимоли мавжуд.

2010 йилги жаҳон чемпионати мезбонини танлаш бўйича овоз бериш 2004 йилда ўтказилган эди. Ўшанда ЖАРдан ташқари, Марокаш ва Миср ҳам ўз номзодларини беришган эди. Овоз бериш натижаларига кўра, ЖАР 14та овоз, Мароккаш 10та овоз олган, Мисрга эса ҳеч ким овоз бермаган эди.