"Катта саккизлик" давлатлари раҳбарлари G7 саммитида иштирок этиш учун Германиянинг Эльмау қўрғонида йиғилишди. Бу ҳақда ТАСС нашри хабар берган.

Қайд қилинишича, Германия, Франция, АҚШ, Канада, Япония, Италия ва Буюк Британия давлатлари раҳбарлари ушбу саммитда иқтисодий ўсиш, иқлим, сиёсий хавфсизлик ва соғлиқни сақлаш масалаларини муҳокама қилишади. Саммит 7-8 июнь кунлари давом этиши белгиланган.

Бироз олдинроқ, Европа кенгаши раҳбари Дональд Туск бу йиғилишда Россияни ҳам кўришни хоҳлашини айтиб ўтганди