АҚШлик қўшиқчи ва актриса Женнифер Лопес Марокашда “жамоат тартибини бузганлиги” учун бу мамлакатда бир ойдан 2 йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиши мумкин. Бу ҳақда TMZ портали хабар бермоқда.

Лопес ва унинг промоутери устидан “жамоат тартибини бузгани, аёл шаънига доғ туширгани ва ҳурматсизлик қилгани” учун судга даъво аризаси топширилган.

Жорий йилда қўшиқчининг шоуси Марокаш миллий телевидениеси орқали намойиш этилган. Концерт қўшиқчи учун одатий алфозда бўлиб ўтган: қўшиқчи кўп сондаги очиқча рақслар ва танага ёпишиб турувчи кийимлардан фойдаланган.

Аввалроқ Лопес Марокашда шундай шоу билан иштирок этганди, бироқ унинг концерти Марокаш телевидениеси орқали намойиш этилмаган эди.