Жорий йилда Учтепа туманида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган ўнта ҳолат аниқланган

Иқтисодиёт 07 Июнь 2015 1186

6 июнь куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан тадбиркорлар учун ташкил учрашув ташкил этилди. Унда Президент Ислом Каримов раҳнамолигида мамлакат иқтисодиётида хусусий мулкнинг ўрни ва ролини ошириш, хусусий мулк ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этишга алоҳида эътибор қаратилаётгани таъкидланди

Тадбирда Тошкент шаҳар ҳокими Р.Усмонов иштирок этди. 

Учтепа туманида 4600дан зиёд тадбиркорлик субъекти рўйхатдан ўтказилган бўлиб, шундан 4100 дан ортиғи кичик бизнес субъектидир. Туманда “Электроизолит”, “Шайхонтоҳуртекстил” ҳамда “Байпак текстил” сингари йирик саноат корхоналари фаолият кўрсатмоқда. 

Тадбиркорлик субъектларининг туман иқтисодиётидаги салмоғи тобора ошиб бормоқда. Хусусан, 2014 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришда кичик бизнеснинг улуши 90,1 фоизни, хизмат кўрсатишда 56, юк ташишда 94,1, қурилиш ишларида 93,2 фоизни ташкил этди. Туманда яратилган янги иш ўринларининг 67,3 фоизи тадбиркорлар ҳиссасига тўғри келади. 

Ўтган йилда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури доирасида ҳудуддаги 292 корхонага инвестиция киритилиши натижасида касб-ҳунар коллежларининг икки мингдан ортиқ битирувчиси иш билан таъминланди. 

"Тадбиркорларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш прокуратура органларининг асосий фаолият йўналишларидан ҳисобланади. Жорий йилнинг ўтган даврида туман прокуратураси томонидан ўтказилган текширувлар натижасида тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари бузилган ўнта ҳолат аниқланиб, айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди", – дейди Учтепа тумани прокурори ёрдамчиси Асрор Турғунов. 

Учрашувда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари томонидан тадбиркорларга фаолиятининг қонун билан белгиланган кафолатлари, солиқ ва божхона имтиёзларига доир масалалар юзасидан тушунчалар берилди. Тадбиркорларнинг саволларига мутасадди идоралар масъул ходимлари жавоб қайтарди. 

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 17207 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 22368 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 11360 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 12229 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 40582 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 52947 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 47756 Lifestyle
Зафар Ҳошимов лотин алифбоси, ўзбек тилининг мавқеини ошириш ва чет тилларга ҳурмат сақлаш ҳақида
Япония ТИВ раҳбари: КХДР ядро дастуридан воз кечмагунга қадар унга босим ўтказиш керак
15:40 577 Жаҳон
Қатар зиёратчиларнинг Саудияга парвозларини блокламоқда
15:35 1096 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар