“Челси” бош мураббийи Жозе Моуриньо қарши ҳужумлар ўрнига тўпни назорат қилишга эътиборни қаратадиган Англия премьер-лигасининг мураббийларини танқид остига олди.

“Ҳозирда янги мураббийлар авлоди йўқ. Фақатгина ўз ғояси, ўз фалсафасига эга одамлар бор. Улар ўзларича “Биз ишончли мудофаа қурмоқдамиз, тўпни яхши назорат қиламиз ва қарши ҳужум қилмаймиз” қабилидаги услубларни яратишни исташади.

Агар сиз қарши ҳужумларни амалга оширмасангиз, бу сизнинг аҳмоқлигингиз сабаблидир. Қарши ҳужум футболнинг ажойиб унсури ҳисобланади. Сиз рақибингизни барқарорсизлик пайтида ушлаб олсангиз, унда сизда гол уриш учун фантастик имоният пайдо бўлади.

Баъзи одамлар хомхаёллар яратадилар ва бу жамоатчилик фикрига таъсир кўрсатади. Футбол ҳеч қачон ўзгармайди. Футбол ютиш учун яратилган”, деб айтди Моуриньо.