Калифорния штатидаги Боб Хоп аэропортида икки Boeing 737 русумли самолётларнинг қанотлари ўзаро урилиб кетди. Бу ҳақда NBC хабар берган.

Қайд этилишича, бу ҳодиса туфайли жабрланганлар йўқ.

Хабарда ёзилишича, самолётлардан бири павильондан чиқишда қарама-қарши йўналишда юриб келаётган бошқа бир самолётнинг қанотига урилиб кетган.

Айни вақтда воқеа жойида текширувчилар етказилган зарарни ҳисоблаш учун иш олиб боришмоқда.