Собиқ футболчи Диего Марадона ўз набираси билан футбол ўйнади.

Марадона ўз куёви бўлмиш "Манчестер Сити" ҳужумчиси Серхио Агэуронинг Бенжамин исмли ўғли билан футбол ўйнагани тасвирланган лавҳа интернетга жойлаштирилган.

Бу лавҳада аввалига Марадона "ўз рақиби" дарвозаси томон зарба бергани, лекин бу зарбани Бенжамин қайтариб, ҳужумга ўтганини кўриш мумкин. Болакай уни бобоси чалиб йиқитганига қарамасдан, ўрнидан туриб, олдинга юришда давом этган ва гол уришга эришган.

Қайд этиб ўтиш жоиз, Бенжаминнинг чўқинтирган отаси Лионель Месси ҳисобланади.