Меркель хонимнинг инстаграмидан рус тилида ёзилган изоҳлар ўчирилди

Жаҳон 07 Июнь 2015 2585

Германия канцлери Ангела Меркелнинг инстаграмида рус тилида ҳақоратловчи сўзлар билан ёзилган изоҳлар ўчириб ташланди. Бу ҳақда Frankfurter Allgemeinen Zeitung нашри хабар қилган.

Хабарда ёзилишича, инстаграмда фрау Меркелнинг аккаунти пайдо бўлиши биланоқ бир неча соат давомида суратлар остига рус тилида юзлаб изоҳлар қолдирилган ва уларнинг аксари ҳақоратловчи характерда бўлган.

Текширувларда аниқланишича, бу иш бир одамнинг кўплаб сохта аккаунтлари воситасида амалга оширилган. Бундай комментлар асосан Украина мавзусида бўлган.

Ҳозирча бу "ҳужум"ни уюштирган интернет-троллнинг кимлиги аниқланмаган.

Кўпроқ янгиликлар