"Милан" раҳбарияти "ПСЖ" ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг агенти билан алоқага чиққан.

Sky Football Italia нашрининг хабар беришича, "россонерилар"нинг вице-президенти Златаннинг агенти Мино Райола 3 йиллик шартнома учун таклиф олган. Бу таклифга кўра, Ибраҳимовичга йилига 6,5 млн евро тўлаш кўзда тутилган.

Жорий мавсум давомида Златан францияликлар билан бир қатор муамоларга учраганидан кейин унинг АҚШга йўл олиши ҳақида хабарлар тарқалганди.