Обама G7 саммитини пивохонада ўтказишни таклиф қилди

Жаҳон 07 Июнь 2015 3151

АҚШ президенти Барак Обама “Катта еттилик” саммитига Германия канцлери Ангела Меркель ҳамроҳлигида кетаётганида Крюн шаҳридаги пивохонага кириб ўтди, дб хабар бермоқда NBC News телеканали.

Анъанавий бавар кийимлари кийиб олган маҳаллий аҳоли вакиллари АҚШ етакчисини кутиб олишган. Обама улар билан суҳбати чоғида ўз костюмини эсидан чиқариб қолдирганини айтиб, Германиядан янгисини сотиб олиши имкони борасида қизиқиб кўрган.

Шундан кейин Обама Меркель билан бирга Крюнниннг марказидаги столчалардан бирига ўтириб, пиво истеъмол қилишган. Обамага шунингдек, устига йирик туз сепилган бавар тешиккулчалари билан меҳмон қилинди.

“Афсуски, саммит бино ичида ўтказилади. Биз шу ажойиб майдонда ўтиришимиз ва пиво ичишимиз мумкин эди!” деб айтди Обама.

АҚШ президенти G7 саммитига 7 июнь куни етиб келди. Ангела Меркель уни кутиб олиш пайтида икки давлатда баъзи масалаларда турли фикрлилик бўлишига қарамасдан, Германия- АҚШ муносабатлари дўстона бўлиб қолишини айтди.

“Катта еттилик”нинг икки кунлик саммити Бавариянинг Эльмау қасрида бўлиб ўтмоқда. Саммитда Германии, АҚШ, Канада, Франция, Италия, Япония ва Буюк Британия етакчилари қатнашмоқда. Россия ўзининг Украинадаги можароларга муносабати туфайли деярли гуруҳ мажлисларида иштирок этиш ҳуқуқидан маҳрум этилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар