Қирғизистонда микроавтобус Бишкек-Ўш трассаси ёқасидаги қияликдан қулаб кетиши оқибатида 3 нафар киши ҳалок бўлди, деб хабар бермоқда Интерфакс ахборот агентлиги.

“Бишкек-Ўш автомобиль йўлининг 355 километрида Қирғизистон пойтахтига йўловчиларни олиб кетаётган микроавтобус йўл ёқасидаги қияликдан тушиб кетди. 10 киши жароҳат олди, яна 3 нафар киши воқеа жойида ҳалок бўлди”, деб айтилмоқда Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлигида.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи мураккаб тоғ йўлида бошқарувни эплай олмаган.