Шарқий Европада НАТОнинг "Иттифоқ қалқони" номли серияли ҳарбий машғулотлари бошлади. Бу машғулотларда ташкилотга аъзо бўлган 19 давлат ҳамда 3та ҳамкор давлатдан 15 минг нафардан ортиқ ҳарбий иштирок этмоқда. Бу ҳақда НАТО матбуот хизматига асосланган ҳолда ТАСС нашри хабар берган.

"Бу машгулотлар альянсга аъзо бўлган Шарқий ва Жанубий Европа давлатларнинг ҳарбий тайёргарлигини кўздан кечириш мақсадида ташкил қилинди. Бу ҳудудда хавфсизликни таъминлаш муҳим масала ҳисобланади", дейилади хабарда.

Машғулотлар Польша, Болтиқбўйи ва Руминияда 28 июнгача давом этиши кўзда тутилган.

Бу жараёнда ҳаракатланиш ва ҳарбий кемаларни қўриқлаб бориш кўникмалари, ҳаво ҳужумидан мудофаа ва аксилтеррор мудофааси ҳаракатлари, миналарни излаб топиш ва йўқ қилиш кўниклари устида ишланади, шунингдек, артиллерия қуроллари синаб кўрилади.