Михаэл Шумахерниг ўғли Мик Шумахер "Формула-4" пойгаларидаги иштироки чоғида автоҳалокатга учради. Бу ҳақда Spiegel нашри хабар қилган.

16 ёшли спортчи "Ван Амерсфорт" жамоаси сифатида пойгаларда қатнашиши пайтида ўзидан олдиндаги машинанинг ортидан бориб урилган ва ўз машинасининг ўнг қанотини пачоқлаган. Шунингдек, болиднинг ўнг томондаги ғилдираги чиқиб кетган.

Шумахер болидни мустақил равишда тарк этган.

Қайд этиш жоиз, у тест топшириш вақтида ҳам аварияга учраганди.