Тошкент фотолар уйида Mukhiddin A Lee ижоди бўйича Европа Иттифоқининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликдаги кўргазмаси очилди.

Мазкур кўргазмада ваколатхонанинг Ўзбекистонда олиб бораётган таълим, соғлиқни сақлаш ва тадбиркорлик соҳаларидаги грантларининг иштирокчиларининг портретлари намойиш этилмоқда. 6 ёшдан 60 ёшгача бўлган қаҳрамонлар жамиятнинг турли қатлам ва соҳасига мансуб ўзбекистонликларни ўз ичига олган.

Мазкур кўргазма Mukhiddin A Lee ижодидаги учинчи кўргазма саналади. Унинг биринчи кўргазмаси Хитой халқ республикасининг Ланзҳоу университетида Ўзбекистон Маданият кунлари доирасида ўтган эди. Иккинчи кўргазма Д.Дултаева ижодий тандемлигида ўтган йилги Тошкент халқаро фотобиналеси доирасида бўлиб ўтган.

Тошкент фотолар уйида намойиши кетаётган мазкур кўргазма бир ой давом этади.