7 июнь куни Туркияда парламентнинг янги таркибига сайловлар бўлиб ўтмоқда. Бу ҳақда маҳаллий ОАВлар хабар бермоқда.

Қайд этилишича, сайлов участкалари 8:00дан очилган. Сайлов бериш 17:00гача давом этади.

Парламент сайловларида 20та сиёсий партия иштирок этмоқда, улар орасида "Адолат ва тараққиёт" партияси, мухолиф Халқ-республика ва Националистик ҳаракат партияси иштирок этмоқда.

Бу йилги сайловда 53 млн одам иштирок этиши мумкинлиги айтилмоқда.