Туркияда парламент сайловлари учун очилган сайлов участкаларида овозларни қабул қилиш тўхтатилди. Бу ҳақда Ассошейтед Пресс нашри хабар берган.

Сайлов комиссияси аъзолари овозларни ҳисоблашга киришган.

Қайд этилишича, дастлабки натижалари шу куннинг охирида эълон қилинади.

Маълумот учун, Туркиянинг 53,7 млн фуқароси сайловларда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган. Улар Туркиядаги 20та партия ва 165та мустақил номзод орасидан Туркия парламентининг 550 аъзосини сайлашлари керак эди. Партиялар орасида "Адолат ва тараққиёт" партияси, мухолиф Халқ-республика ва Националистик ҳаракат партияси нисбатан кўпроқ овоз олиши кутилмоқда.