Венесуэла президенти Николас Мадуро Ватиканга уюштирилиши керак бўлган сафарини бекор қилди. У 7 июнь куни Рим папаси билан учрашув ўтказишни режалаштирганди. Бу ҳақда NTN24 телеканали хабар берган.

Хабарда айтилишича, Мадуро вирус юқтириб олган.

"Аҳволим Венесуэлада қолишимни талаб қилди", деб маълум қилган президент.

У Франциск биринчи билан учрашуви чоғида ўзининг сиёсий қарорлари ҳақида гаплашиши кутилаётганди.