"Барселона" жамоаси яримҳимоячиси Хави Эрнандес ЕЧЛ финалидан кейин журналистларга интервью бериш чоғида ўз келажаги ҳақидаги фикрларини билдирди.

"Ўзимнинг нималарни ҳис қилаётганимни сўз билан ифодалашнинг имкони йўқ. Бундан ортиғини орзу ҳам қилмайман. Жамоамиз ва мухлисларимизга гап йўқ. Бу жамоани тарк этаётганимдан жуда қайғудаман.

Финал ажойиб ўтди. Луис Энрике требл учун ҳақли эди. Мавсум бошида бизни танқид қилишганди, лекин у бизни бу ғалабаларга бошлаб келди. Бутун жамоа ва мураббийлар штаби ғалаба учун бирдек хизмат қилишди.

Улар шу жамоа учун муносиб тарзда ишлашди", дейди Хави.