Хитойда “Шарқ юлдузи” кемаcи ҳалокати қурбонлари 431 нафарга етди

Жаҳон 07 Июнь 2015 1203

Хитойдаги 2 июнга ўтар кечаси Янцзи дарёсида чўкиб кетган “Шарқ юлдузи” номли кема ҳалокати қурбонлари 431 нафарга етган.

Аввалроқ 406 киши ҳалок бўлгани ва 36 киши бедарак йўқолгани ҳамда 14 киши қутқариб олингани маълум қилинган эди.

Сўнгги маълумотларга кўра, бедарак йўқолганлар 11 киши эканлиги айтилмоқда.

ХХР транспорт вазирлигининг маълумотларига қараганда, кема бортида 456 киши бўлиб, улардан 405 нафари йўловчилар, 46 нафари экипаж аъзолари ва 5 нафари туристик агентликлар вакиллари бўлган.

Кўпроқ янгиликлар