“Спартак” 8 июнда Дмийтрий Аленичевнинг клубга бош мураббий этиб тайинланишини эълон қилади, деб хабар бермоқда “Спорт-Экспресс” газетаси.

Нашрнинг таъкидлашича, клуб директорлари кенгаши 42 ёшли мутахассисни танлашга қарор қилди. Аленичевдан ташқари бу лавозимга Қурбон Бердиев ва Виктор Гончаренко ҳам даъвогарлик қилмоқда эди.

Аленичевнинг мураббийлар штабига Дмитрий Ананко ва Егор Титов ҳам киради.

Бундан ташқари, клубнинг директорлар кенгаши раиси Леонид Федун ўрнига Александр Жирков тайинланади.