Россияда футбол бўйича юқори лиганинг 2015-2016 йилги мавсуми учун қуйи лигада 3 ва 4 ўринларни эгаллаган жамоалар ва охирги мавсумда юқори лиганинг 13 ва 14 ўринларида қолган жамоалар ўртасида "плай офф" ўйинлари ўтказилди.

Бу ўйинларда "Ростов" ҳамда "Урал" жамоалари қуйи лиганинг "Томь" ҳамда "Тосно" жамоалари билан баҳс олиб боришди ва юқори лигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритишди.

Натижада кейинги мавсумда «Зенит», ЦСКА, «Краснодар», «Динамо», «Рубин», «Спартак», «Локомотив», «Мордовия», «Терек», «Кубань», «Амкар», «Уфа», «Ростов», «Урал», «Крылья Советов» ва «Анжи» жамоалари иштирок этадиган бўлди.

Кейинги мавсум шу йилнинг 19 июлида бошланади ва биринчи мавсум 3 декабрь кунигача давом этади.