Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2015 йилги Закот, фитр садақа ва фидя миқдори бўйича

ҚАРОРИ

ЗАКОТ нисоби 1 гр. тиллонинг бугунги кундаги бозордаги ўртача нархи 84.000 (саксон турт минг) сўм эканлигини эътиборга олиб, 85 гр. тилло ҳисобидан закот нисоби 7.140.000 (Етти миллион бир юз қирқ минг) сўм эканлиги ва мазкур суммадан қирқдан бир ҳиссаси, яъни 178.500 (бир юз етмиш саккиз минг беш юз) сўм закот чиқариш тўғрисидаги хулосаси маъқуллансин!
Фитр садақаси миқдори вилоят, шаҳар ва туман бозорларидаги 2 кг. буғдой нархидан келиб чиққан ҳолда белгилансин!
(Масалан 2015 йилда Тошкент шаҳар бозорида 1 кг. буғдойнинг нархи ўртача 1.600 сўм бўлса, демак 2 кг. буғдой нархи 3.200 сўм бўлади).

Фидя миқдори узр билан рўза тутолмайдиган кишилар учун бир оч одамнинг бир кунлик озиқ-овқати баробарида бўлиб, ўртача 10.000 (ўн минг) сўм деб белгилансин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси

Уламолар кенгаши раиси, муфтий Усмонхон АЛИМОВ

Манба: muslim.uz