Абрамович биоёқилғига кўпроқ инвестиция йўналтиради

Иқтисодиёт 08 Июнь 2015 1785

Россиялик тижоратчи, миллиардер Роман Абрамович Британиянинг газ ва биомассадан синтетик суюқ ёқилғи олиш билан шуғулланадиган Velocys компаниясининг энг йирик акциядорига айланди. Бу ҳақда The Telegraph нашри компания хабарномасига асосланган ҳолда хабар бермоқда.
Миллиардер компаниядаги улушини Кипрдаги Ervington Investment компанияси орқали 21.29 фоизга кўпайтирди.
Velocys газ ва биомассадан дизель ва авиаёқилғи олиши билан машҳурдир.

Кўпроқ янгиликлар