Америкалик спортчи Тинч океанни эшкакда сузиб ўтишга отланди

Жаҳон 08 Июнь 2015 1183

Флорида штатидаги Орландо шаҳрида истиқомат қилувчи спортчи Соня Баумштейн 7 июнь куни эшкакли қайиқда якка тартибда Тинч океанини кесиб ўтишга отланди. Mаълум қилинишича, у Тинч океанини эшкакда сузиб ўтган биринчи аёл бўлиши мумкин.

29 ёшли аёлнинг қайиғи “Ича” деб аталиб, 7 м узунликка эга. 300 кг вазнли қайиқ моторга ҳам, елканларга ҳам эга эмас.

Баумштейн хоним кунига 14-16 соат йўл юришни режалаштирмоқда. У Япония қирғоқларидан Сан-Францискогача бўлган 9.6 минг км масофани ёлғиз ўзи босиб ўтмоқчи. Унинг саёҳати, ҳисоб-китобларга қараганда, сентябрь ойининг охирида якунланади.

Маълумот учун, тарихда фақат уч эркак Тинч океанини якка тартибда эшкакли қайиқда кесиб ўта олган.

Кўпроқ янгиликлар