"Милан" жамоасининг собиқ бош мураббийларидан бири Карло Анчелотти жамоа раҳбариятига "Парма" жамоасининг собиқ бош мураббийи Роберто Донадонига эътибор қаратишни маслаҳат қилди.

Анчелоттининг фикрича, айнан Донадони айни вақтда "Милан" учун энг мос мутахассис ҳисобланади.

Ўз навбатида, Берлускони ҳам Донадонини жамоага келиши мумкин бўлган мураббийлар рўйхатига киритган.