Англиянинг Саутгемптон шаҳридан Дублинга учиб кетаёган самолёт ўзининг ташқарисида ўрнатилган қурилма ичига кириб қолган ҳашарот туфайли қайтиб келишга мажбур бўлган. Бу ҳақда Mirror газетаси хабар бермоқда.

Flybe авиакомпаниясига тегишли бўлган бу самолёт учувчиси техник носозлик ҳақида аэропортга хабар берган ва унга Саутгемптонга қўнишга рухсат берилган.

Самолёт қўнгандан кейин самолёт муҳандислар томонидан текширилганда, муаммога асалари сабаб бўлгани аниқланди.

Авиакомпания матбуот котиби йўловчилардан етказилган ноқулайликлар учун узр сўради. “Йўловчилар ва экипажнинг хавфсизлиги бизнинг компания учун биринчи рақамли устувор вазифа ҳисобланади”, деб таъкидлаб ўтди матбуот котиб.