Европа Иттифоқи мамлакатлари Россияга нисбатан жорий қилинган иқтисодий ва сиёсий чекловлар натижасида АҚШга нисбатан кўпроқ зарар кўрмоқда. Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Жош Эрнестга таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.

“Бу санкцияларни жорий қилиш ва уларга амал қилиш Европа мамлакатларининг айримларидан АҚШга нисбатан кўпроқ қурбонликлар талаб қилади”, – таъкидлаб ўтди Эрнест G7 саммити чоғида. Бунинг боиси, сиёсатчининг фикрича, айрим Европа давлатларининг Россия билан мустаҳкам иқтисодий алоқалари борлигидир.

АҚШ санкциялардан зарар кўрган ҳамкорларига ёрдам бериш-бермаслиги ҳақидаги саволни Эрнест очиқ қолдирди.