Арсен Венгер Ибраҳимович учун "ПСЖ"га 11 млн фунт таклиф қилмоқда

Спорт 08 Июнь 2015 926

"Арсенал" жамоаси бош мураббийи Арсен Венгер Златан Ибраҳимович атрофидаги воқеаларни диққат билан кузатмоқда. Парижни тарк этишни истаётган бу швециялик футболчи Лондонга келиши мумкин. Бу ҳақда Италиядаги Tuttomercatoweb нашрида хабар берилган.

Хабарда ёзилишича, Ибраҳимович Франциядаги ҳаётидан ва ўзига бўлган муносабатдан норози бўлиб, ёзги трансферлар вақтида жамоани тарк этиш ҳақида ўйламоқда. У билан "Арсенал"дан ташқари "Милан", "Челси" ва "Ливерпуль" жамоалари ҳам қизиқишмоқда.

Tuttomercatoweb нашрида айтилишича, унинг жамоадаги ўрни қанчалик муҳим бўлишига қарамасдан, раҳбарият ҳам уни "Арсенал" таклиф этаётган 11 млн фунт эвазига сотиши мумкин. Чунки, унинг парижликлар билан амалдаги шартномаси муддати тугашига 1 йил қолмоқда.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 7570 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 39736 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 63017 Ўзбекистон
Ўзбекистон 2019 йилдан хорижга чиқиш паспортларини жорий этади
17:00 / 16.08.2017 39738 Ўзбекистон
Бобурбек Мадраҳимов қандай қилиб тест синовларида 306,9 балл тўплади?
10:58 / 16.08.2017 142280 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 39453 Lifestyle
Миллий ахборот майдонида монополиянинг куни битди
18 август куни Ўзбекистонда ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда
Давлат органлари ва ССП мутахассислари тадбиркорларни ўқитади
Давлат дон инспекцияси олдига янги вазифалар қўйилди
Кўпроқ янгиликлар