Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 145-сонли 2015 йил 3 июндаги қарорида 2015/2016 ўқув йили учун ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларига ўқувчиларни конкрет вилоятлар, шаҳар ва туманлар баланс ҳисоб-китоблари асосида қабул қилиш белгилаб берилди. Бу жорий йилдан бошлаб 35 касб-ҳунар коллежининг қайта ихтисослашувини ва мутахассисликларнинг кенгайиши ёки торайишини назарда тутади.
2018 йилга қадар ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш ва янгилаш соҳасидаги инвестицион лойиҳаларнинг реализациясини ҳисобга олган ҳолда янги иш ўринлари яратиш режалаштирилмоқда.
Таъкидланишича, ушбу қарорда кўзда тутилган чора-тадбирлар ўқувчиларни улар касб-ҳунар коллежларига қабул қилиши билан конкрет корхона ва ташкилотларга боғлаб қўйишга хизмат қилади ва кейинчалик улар мана шу корхоналарда ўз ихтисослигига мувофиқ иш ўринлари билан таъминланади.