"Барселона" жамоаси президенти Жозеп Бартомеу каталонияликлар "Ювентус"нинг франциялик ярим ҳимоячиси Поль Погбага қизиқиш билдираётгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади.

"Погба ажойиб футболчи. Уни жамоамизга қўшиб олиш бизнинг асосий мақсадларимиздан бирига айлангани тўғри. Бундан ортиқ гап айтмоқчи эмасман.

Бизга январь ойигача янги футболчиларни ўйнатиш тақиқланган. Шунинг учун уни сотиб олиш имкониятларимиз ҳақида ҳеч нарса дея олмайман", дейди Бартомеу.