Бразилия жануби-шарқида кичик самолёт уйлардан бири устига қулади

Жаҳон 08 Июнь 2015 1124

Бразилиянинг жануби-шарқида жойлашган Белу-Оризонти шаҳрида икки двигателли BE-90 King Air самолёти аҳоли турар жойларидан бирдаги уй устига қулаб тушган. Бу ҳақда O Globo хабар берган.

Ҳодиса оқибатида самолётдаги 3 киши ҳалок бўлган, пастдагилардан бири ҳам жиддий жароҳатланган.

Гувоҳларнинг тасдиқлашича, самолёт ҳавога кўтарилишидан кўп вақт ўтмасдан пастга шўнғиган ва ёниб кетган.

Айни вақтда мутахассислар ҳодиса сабабини ўрганишмоқда.

Кўпроқ янгиликлар