Бубнов РФПЛ рамзий жамоасига аввалига Одил Аҳмедовни киритиб кейин уни Денисовга алмаштирди

Спорт 08 Июнь 2015 2102

Россиялик таниқлик футбол таҳлилчиси Александр Бубнов россия чемпионати бўйича ўзининг рамзий жамоасини тузди. Жамоа «Советский Спорт» нашрида эълон қилинган.

Бубнов аввалига рамзий жамоа таянч яримҳимоясига «Краснодар» ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси яримҳимоячиси Одил Аҳмедовни жойлаштирди. «Йўқ. Бу ўринга Денисов. Денисов «Динамо» ўйинларидан четлатилгач, жамоада муаммолар пайдо бўлди», дея қарорини изоҳлади.

Шунингдек Бубнов Эзекиел Гарайни марказий ҳимояга қўя туриб мен ҳам, Месси ҳам уни энг яхши ҳимоячи деб ҳисоблаймиз дея таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар