Уммон кўрфази қирғоғидаги Чоҳбаҳор портида Эрондаги учинчи нефть-кимё тармоғини яратиш дастурини амалга ошириш доирасидаги чора-тадбирлар бошланди.

Бу ҳудудда 17та янги нефть-кимё корхоналари бунёд этиш режалаштирилмоқда. Iran.ru ресурсининг хабар беришича, уларнинг умумий ишлаб чиқариш салоҳияти йилига 22 млн тонна маҳсулотни ташкил қилади.

Бугунги кунда Эронда нефть-кимё ва полимер маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми 60 тоннани ташкил қилади, бу кўрсаткични 100 млн тоннага етказиш режалаштирилмоқда. Шу мақсадда соҳага 30 млрд доллар инвестиция киритилади.