Дафтарларда “юлдуз”ларнинг суратлари бўлмайди

Жамият 08 Июнь 2015 2955

Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 146-рақамли 2015 йил 3 июндаги қарорига мувофиқ полиграфик маҳсулотлар хавфсизлиги умумий техник регламенти ўрнатилди. Регламент эълон қилинганидан 6 ой ўтиб кучга киради.
Ҳужжат мактабгача таълим муассаси, умумий ўрта ва ўрта махсус ва касб-ҳунар таълим муассасаларида қўлланидаган полиграфия маҳсулотлари хавфсизлигини тартибга солади. У фойдаланувчилар хавфсизлигини таъминлаш, шунингдек, табиатни асраш мақсадида ишлаб чиқилгани айтилмоқда. Регламент ёзишга мўлжалланган маҳсулотлар (дафтарлар, альбомлар, кундаликлар ва ҳ.к.), ўқув нашрлари (дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ҳ.к.) ва қўшимча таъли нашрларини (бадиий, илмий-оммабоп адабиёт, журналлар, газеталар ва ҳ.к.) қамраб олади.
Бу турдаги маҳсулотларни ишлаб чиқариш учун қўлланадиган полиграфия материаллари уларнинг хавфсизлигини тасдиқлайдиган санитария-эпидемиология хулосасига эга бўлиши талаб қилинади. Маҳсулот кимёвий хавфсизлик талабларига жавоб бериши ва зарарли моддалар ажратмаслиги шарт.
Газета ва жилоли қоғозлар ишлатишга йўл қўйилмайди.
Дафтар ичидаги асосий чизиқларнинг ранглари бинафша, яшил, ҳаво ранг, кулранг, ён чизиқлар қизил бўлиши керак. Рангларнинг ортиб кетиши тақиқланади. Барча бетлардаги горизонтал чизиқлар тўғри келиши керак. Шунингдек, унинг варақларнинг кесилиши ҳам бир текис бўлиши керак.
Бундан ташқари, ёзиш учун мўлжалланган полиграфия маҳсулотлари юзига олимлар, мутафаккирлар, буюк тарихий шахслар, шоирларнинг суратларини ҳамда уларнинг қисқача таржимаи ҳолини, тўртинчи саҳифасига эса маълумотнома тарзидаги ахборот, давлат рамзлари, грамматика қоидалари, Пифагор жадвали, муаммоли вазифалар ва шунга ўхшаш фойдали маълумотлар жойлаштириш мумкин.
Бошқа турдаги маълумотларни дафтарлар ва альбомлар устига жойлаштириш тақиқланади.
Нашрлардаги тасвирларнинг умумий ҳажми нашрнинг 30 фоизидан кам бўлмаган майдонини эгаллаши мумкин. Шунингдек, дафтар саҳифаларининг камида 30 фоизи вазифа ва амалларни бажаришга мўлжалланиши керак.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 22648 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 24744 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12756 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 54036 Жамият
Тиббиётдаги энг хавфли 10 жараён
19:31 845 Lifestyle
Шавкат Мирзиёев Қирғизистонга ташриф буюради
Lamborghini машинаси ўғирланган куниёқ ёниб кетди
Россиянинг яна бир шаҳрида Ўзбекистон бош консуллиги очилади
19:23 1121 Жаҳон
Оммавий маданиятга қарши курашамиз деб, оломон маданиятини яратиб қўймадикми?
19:17 981 Жамият
Қирғизистонга қарши ўйинга мухлислар киритилмаслигига расман изоҳ берилди
19:14 2525 Спорт
Кўпроқ янгиликлар