Дания собиқ гиёҳвандларни Кариб бўйлаб бир йилга круизга жўнатмоқда

Жаҳон 08 Июнь 2015 1493

Дания ҳукумати ёшлар орасида собиқ гиёҳвандлар ва жиноятчиларни Кариб бўйлаб бир йилга круиз саёҳатига юбориб уларга кўмак бермоқда. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар бермоқда. Маҳаллий кенгашлар бундай реабилитацион лойиҳаларга ҳозирнинг ўзида 4 млн фунт стерлингга яқин пул сарфлашди.

Бундай саёҳатларни ташкил этиш учун Den Maritime Base компанияси жавоб бермоқда. Мавжуд маълумотларга кўра, 59 нафар ёш жиноятчи Den Maritime Base нинг иккита кемасида бир йил ва ундан кўпроқ вақт ўтказишди. Ҳар бир йўловчининг бундай саёҳати даниялик солиқ тўловчиларга 70 минг фунт стерлингга айланмоқда.

Дастурнинг баъзи ташкилотчиларининг айтишича, Кариб ҳудуди экзотик йўналиш бўлиб туюлиши мумкин, бироқ шуни таъкидлаш керакки, бу ерда гап таътил ҳақида эмас, балки тарбияси оғир ёшларнинг ўз вақтларини бошқа вазиятда ўтказишга имкониятнинг яратилишидадир.

Айтилишича, бундай круизнинг иштирокчиларидан бири ўз ватанига қайтгандан кейин, барибир эски қилиғини ташламай, гиёҳванд моддалар сотишни бошлаган ва кўчадаги бандалардан бирига қўшилиб кетган.

Кўпроқ янгиликлар