"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Давид Де Хеа "Реал"га ўтиш қарорига келди.

Хабар қилинишича, 24 ёшли дарвозабон бу ҳақида манкунианликлар раҳбариятига маълум қилган. Энди "МЮ" Де Хеани сотиш ёки уни келаси йил ёзда эркин агент мақомида қўйиб юбориш борасида бир қарорга келиши лозим.

Эслатиб ўтамиз, Де Хеа 2011 йилда 24,4 миллион евро эвазига "Атлетико"дан сотиб олинган эди. Унинг шартномаси келаси йил якунига етади. Ўтган вақт давомида Де Хеа премьер лигада 131та ўйин ўтказган ва 2012/2013 йилги мавсумда чемпион бўлган.