G7 саммити иштирокчилари Украина ҳукуматига ислоҳотлар ўтказиш ва коррупцияга қарши курашишда ёрдам берадиган гуруҳ тузишга қарор берди. Бу ҳақда Германия канцлери Ангела Меркелнинг баёнотига таянган ҳолда РИА Новости агентлиги хабар бермоқда.
“G7га иштирокчи давлатларининг Киевдаги элчилари ислоҳотлар ўтказиш ва коррупцияга қарши курашиш бўйича ёрдам гуруҳини ташкил қилишади”, – ваъда берди ГФР раҳбари.