"Вольфсбург" жамоасининг бельгиялик ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне бундеслигада ўтган мавсумнинг энг яхши футболчиси сифатида тан олинди.

У 2014-2015 йилги мавсумда жамоаси билан 34 ўйин ўтказиб, 10 гол ҳамда 21 голли пасга муаллифлик қилди.

Шунингдек, Германияда йилнинг энг яхши мураббийи номи ҳам эълон қилинди. Менхенгладбахнинг "Боруссия" жамоаси бош мураббийи Люсьен Фавр шундай номга сазовор деб топилди. У ўтган мавсум натижаларига кўра, жамоаси билан учинчи ўринни эгаллади ва кейинги мавсумда ЕЧЛнинг гуруҳ босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.