Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон яқин ҳафталар ичида Ироқдаги ҳарбий инструкторлар сони оширилиши ҳақида ахборот берди. Reuters агентлиги қўлидаги маълумотларга қараганда, бу тадбир "ИШИД"га қарши курашда амалий ёрдам кўрсатишга мўлжалланган.

“Айни кунларда биз Сурия мухолифати кўмагида Ироқда энг кўп авиазарбалар амалга оширган давлатмиз”, – таъкидлаб ўтди Кэмерон.

Маълум бўлишича, Ироқ бош вазири ал-Абадий Британиядан яна 125 нафар ҳарбий инструктор юборишни сўраган.